Соғлиқни сақлаш вазири коррупция фактлари тўғрисида қўнғироқ қилиш учун шахсий телефон рақамини ошкор қилган

Улашиш:

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов коррупция фактлари тўғрисида қўнғироқ қилиш учун шахсий телефон рақамини ошкор қилган.  

"2023 йил соғлиқни сақлаш тизимида "Коррупцияга қарши кураш йили" деб эълон қилинди. Шу муносабат билан устувор вазифаларни амалга ошириш доирасида Соғлиқни сақлаш вазирининг (+998-91) 403-17-73 шахсий телефон рақамига коррупцияга оид аниқ фактлар ва далилларга асосланган мурожаатларни қабул қилиш бошланди”, -дея маълум қилмоқда вазирлик.

Бундан ташқари, фуқаролар ўз мурожаатларини қуйидаги платформалар орқали юборишлари мумкин:

  • вазирлик ҳузурида   туну-кун ишлайдиган Сall-марказ (қисқа 1003 рақами билан);

  • Қорақапоғистон Республикаси Соғлиқ сақлаш вазирлиги,   вилоятлардаги соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳузуридаги Сall-марказлар (қисқа 1103 рақами билан;

  • вазирликнинг яқинда ишга туширилган расмий телеграм-боти (https://t.me/murojat_ssv_bot);

  • барча туман тиббиёт муассасаларида фуқаролар тўпланадиган жойларда ўрнатилган ва тиббиёт муассасаси раҳбари билан боғланишга имкон берувчи "тўғридан-тўғри алоқа" линиялари;

  • вазирликнинг    расмий сайтида (https://ssv.uz/) аҳолининг    саволларига тезкор жавоб беришга мўлжалланган Jivo иловаси.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.