Жиззахда 68 млн.сўмлик тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди

Улашиш:

Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт, хусусан, ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмасига қарши курашиш доимгидан-да долзарб бўлиб бормоқда. Сабаби сўнгги 2 йил ичида республикада тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси ҳажми 4 фоиздан 15 фоизга ортган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2009 йилдаги 200-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ МИБнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан суд ва бошқа ваколатли органлар томонидан берилган ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланмоқда.

Прокуратура бюроси Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги Жиноят ишлари бўйича Арнасой туман судининг ижро ҳужжатига асосан, жавобгар "Н" нинг иши юзасидан ашёвий далил тариқасида олинган жами 68.000.000 сўмлик 3 турдаги 7.770 қути тамаки маҳсулотлари белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Йўқ қилиш тадибирида тегишли ташкилот вакиллари ҳам иштирок этиб, Бюронинг иш юритувида бўлган мазкур ижро ҳужжатининг ижроси тўлиқ таъминланди.

А.Қодиров – давлат ижрочиси

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.