«Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти жорий қилинди

Улашиш:

Ҳукумат қарори билан (594-сон, 14.10.2022 й.) «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом билан мамлакатимиз маданияти ва санъатини юксалтириш, унинг халқаро миқёсдаги нуфузини оширишда салмоқли, серқирра ижоди билан катта ҳисса қўшган истеъдодли ижодкорларни «Янги Ўзбекистон юлдузлари» маданият ва санъат миллий мукофоти билан тақдирлаш тартиби белгиланди.

Мукофот билан тақдирлаш ҳар йили анъанавий тарзда бир марта ижодкорлар ўртасида қуйидаги муддатларда ўтказилади:

Миллий мукофот номинациялари (жами 20 та номинация) ҳар йили 10 январдан 10 февралгача танлаб олинади;

  • танлаб олинган номинациялар ҳар йили 1 мартгача эълон қилинади;
  • мукофотлаш учун номзодлар ҳар йили 1 ноябргача Маданият вазирлиги (ишчи орган)га тақдим этилади;
  • ишчи орган ҳар йили 1-10 ноябрь кунлари номзодларга оид ҳужжатларни кўриб чиқади;
  • комиссия ҳар йили 10-15 ноябрь кунлари ҳужжатларни кўриб чиқиб, энг яхши 3 нафар номзодларни (ҳар бир номинация бўйича) саралайди;
  • энг яхши 3 нафар номзодлар рўйхати ҳар йили 15 декабрдан келгуси йилнинг 10 январь кунига қадар ижтимоий тармоқларга кенг жамоатчилик овоз бериши учун жойлаштирилади;
  • жорий йил ғолибларининг тақдирланиши келгуси йил 25 январь куни ташкил этилади.

Мукофотга сазовор бўлган ижодкорлар БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади ва уларга Мукофот махсус статуэткаси ҳамда сертификати топширилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.