Узоқ давом этган аномал совуқ Ўзбекистондан чекинмоқда

Чоп этиш

«Ўзгидромет» прогнозларига кўра, 28-29 январь кунлари республика жанубий вилоятларида кундуз кунлари ҳарорат +10 даражагача кўтарилади.

Мазкур кунлари шимол ва водий вилоятларида +5 даража, марказий ва Тошкент вилояти ҳудудларида +7 даражагача илиқ ҳароратлар кутилади.

Келаётган беш кунликда республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди.

Шу тарзда узоқ давом этган совуқ антициклонлар серияси Ўзбекистондан чекинмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив