Японлар томонидан рус ёғочларининг ўта арзон қўлга киритилиши хақида

Улашиш:
Узоқ йиллардан бери Россия ёғочи қадрланиб келинади.  Чунки бепоён рус ўрмонларида энг яхши,  сифатли ва бақувват дарахтлар ўсади.  Бу дарахтлар кўплаб соҳаларда қўлланилади.  Темир йўл қурилиш,  уй-жой қурилиши,  электр симлар учун симёғоч,  кемасозлик, қутилар ясаш,  мебелсозлик ва кўплаб соҳаларда руслар ўз ёғочларини бутун дунёга экспорт қиладилар. Биродар давлатларга ва иттифоқдош давлатларга қисман арзонроқ сотилган бу ёғочлар,  бошқа давлатларга истисносиз жуда қиммат сотилган.  
Ўтган асрнинг 60-йилларида Япония СССРдан шиша ва ойна синиқларини сотиб ола бошлайди. Бу маҳсулот уларга нима учун керак эканини ҳеч ким билмайди, аммо собиқ иттифоқ раҳбарлари арзимаган синиқлар учун пул тўланишини билиб, катта-катта партияларда японларга шиша синиқларини сотишади. Лекин кўп ўтмасдан маълум бўладики, бу маҳсулот етиб бориши билан японлар уни океанга тўкишар экан.
Сабаби мутлоқ қизиқ бўлган.
Японларга шиша синиқлари мутлақо керак бўлмаган. Улар СССР томони шиша синиғини улкан ва мустаҳкам ёғоч яшикларда жўнатишини яхши билишарди. Уларга ана шу ёғочлар керак эди. Ёғочни тўғридан-тўғри сотиб олиш анча қимматга тушарди, лекин шиша синиғини харид қилишса, собиқ иттифоқ уларга энг бақувват дарахтлардан ясалган ёғоч буюмларини сувтекин юборишини яхши фаҳмлашар эди. Шунинг учун шиша синиғига катта-катта партияларда буюртма беришган. Бу нарса,  маркетинг Японияда 60 йил аввал хам ривожланганини анлатади. Ишнинг кўзини биладиган японлар шу тариқа россияликларни лақиллата олишган!
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.