Тилла узук тақилган бармоқ қорайиб қолса: муаммони қандай бартараф этиш мумкин?

Улашиш:

Узук таққан деярли ҳар бир аёл бу ҳодисага дуч келган. Тилла — заргарлик буюмлари тайёрланадиган қимматбаҳо металлдир, узуклар энг қадимий заргарлик буюмларидан биридир. Кўпчилик нима учун тилла таққан бармоқларда қора ранг пайдо бўлишига ҳайрон бўлади.

Мутахассисларнинг фикрича, тилла узукдан кейин қоладиган қора чизиқлар инсондаги хасталикдан далолат беради. Аслида бунда ҳеч қандай боғлиқлик йўқ.

Нима учун бармоқлар тилла узуклар остида қора ранг олади? Сабаблар

Заргарлик буюмларидан фойдалангандан кейин терининг нима учун қорайишини тушуниш мумкин бўлган қатор асосли сабаблар бор:

1. Жило берувчи воситалардан фойдаланиш. Сотувга чиқаришдан аввал тилла буюмларга жило берувчи паста билан ишлов берилади. Агар у тўғри усул билан ювилмаган бўлса, терида қора доғлар пайдо бўлади. Қисқа вақтдан кейин паста ювилади ва у заргарлик буюмидан буткул ўчади. Муаммо ҳам ўз-ўзидан йўқолади.

2. Ишлаб чиқарувчининг виждонсизлиги. Баъзан пулни тежаш мақсадида тилла ноқонуний равишда бошқа металлар билан аралаштирилади. Шу боис тиллани фақат ихтисослаштирилган дўконларда дастлабки текширувлардан ўтказиш, шунингдек, маҳсулот таркибини ўргангандан сўнггина сотиб олишингиз керак. Қимматбаҳо буюмнинг паст сифати вақт ўтиши билан кутилмаган ёқимсиз ҳодисаларни юзага келтириши мумкин.

3. Косметика воситаларидан нотўғри фойдаланиш. Қўлларингизга крем суртсангиз ва дарҳол тилла узукни тақиб олсангиз, металл оксидланишни бошлайди. Бу қора чизиқлар пайдо бўлишига олиб келади.

Терининг қорайишига меъёрдан ортиқ кўп гўшт истеъмол қилиш ва терлаш ҳам сабаб бўлади. Терлаш вақтида организмдан таркибида тилла ва бошқа аралашмалар билан реакцияга киришадиган жуда кўп хилма-хил моддалар ажралади. Ўзаро таъсир натижасида тери қораяди. Тилла буюмларнинг тутун, куйик ва турли газлар билан таъсири ҳам кўпинча бу каби оқибатларга олиб келади.

Тилла узукдан қорайган бармоқ: халқона белгилар

Одамлар бу ҳодисада сирли маъно яширинганига ишонади. Улар энг қайноқ металлдан ясалган узук ўрнида қора доғларнинг пайдо бўлиши одамнинг зарар кўрганлигининг биринчи белгиси, деб ҳисоблашади.

Олтин сезувчан металл бўлиб, у эгасига қаратилган салбий таъсирни дарҳол билдиради. Ёмон кўздан халос бўлиш учун узукни ва қўлларни сувда бир муддат ботириб қўйиб, ювиб ташлашни тавсия этишади.

Аммо кўпинча бармоқнинг қорайиб қолиши организмдаги жиддий касалликлар ҳақида сигнал ҳисобланади. Бу ҳодиса ҳомиладор аёлларда, айниқса, хавотирлидир. Халқда буни ҳомиланинг ривожланишидаги нуқсонлар тўғрисида огоҳлик белгиси сифатида тушунилади. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ваҳимага берилмаслик керак. Юзага келган муаммоларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш учун дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.

Бармоқ тилла узукдан қорайса нима қилиш керак?

Ушбу ҳодисани бартараф этиш учун қуйидаги кўрсатмаларга амал қилишинг:

- Қўлларингиз учун юқори сифатли косметикадан фойдаланинг;

- Тилла буюмларни белгиланган ҳолатда сақланг;

- Саломатлигингизни текширтиринг;

- Тозалаш ишларни бажараётганда заргарлик буюмларни ечиб қўйинг.

Соф олтиндан ясалган узукларни тақиб бўлмаслиги аниқ, чунки бу металл жуда юмшоқ тузилишга эга. Шу сабабли, уни қаттиқлаштириш учун унга бошқа компонентлар қўшилади. Асосийси, қўшимчалар миқдори рухсат этилган меъёрдан ошмаса бўлгани.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.