Жаҳон автобозорида энг кўп автомашина сотган Toyota яққол пешқадам

Улашиш:

Toyota корпорацияси 2022 йилда 10,48 миллионтадан зиёд автомобилини сотди (компанияга қарашли Daihatsu ва Hino брендлари ҳам шунинг ичида).

Глобал бозорда 8,26 млн дона автомобилини сотган Германиянинг Volkswagen концерни — иккинчи ўринда.

Уч йилдирки, Toyota жаҳон автосаноатида савдолар бўйича пешқадамликни ҳеч кимга бермаяпти.

Шимолий Америка бозорида талабнинг тикланиши ҳамда автомобиллар учун бутловчи қисмлар таъминотининг яхшиланиши япон компанияси фаолиятига ижобий таъсир кўрсатди. Бундан руҳланган компания 2023 йилда 10,6 млн дона машина чиқаришни режалаштирган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.