Актриса Дилдора Умарова нега ўзидан 20 ёш катта инсонга турмушга чиққан

Улашиш:

Турли фильм ва сериаллардаги образи билан томошабинларга яхши таниш актриса Дилдора Умарова “Ўзим” кўрсатувига берган интервьюсида шахсий ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.

Турмуш ўртоғим мендан 20 ёш катталар. Ёшлигимда негадир ўзимдан 20 ёш катта инсонга турмушга чиқаман, деб орзу қилганман. Ният қилса, бўларкан шу нарса. Улар дипломатия соҳасида ишлаганлар. Буларни кўрганимда айнан ўзим хоҳлаган инсонни топдим, деганман. Лекин адам қаршилик билдирганлар. Одамлар нима дейди, деганлар. Лекин турмуш ўртоғим билан суҳбатлашиб рози бўлганлар”, — дейди Дилдора Умарова.

Актриса турмуш қурганидан кейин турли гап-сўзларга учрагани ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Турмуш ўртоғимнинг бу иккинчи турмуши, менинг биринчи турмушим. Тўйимиздан кейин анча гап-сўзлар бўлган. Дилдора ўзидан анча катта инсонга тегибди, тинчликмикан, дейишган. Лекин бу гапларга умуман эътибор бермаганман. Ҳозир ҳам турмуш ўртоғим билан бозорда юрсак, ’Синглим адангизга айтинг сизга мана бу нарсани олиб беришсин’, дейишади. Бу гаплардан умуман хафа бўлмайман, аксинча, ’Ҳа, булар мени адамлар’, деб кетавераман”, — дейди актриса.


2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.