UzAuto Motors Malibu XL нархларини эълон қилди

Улашиш:

UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Malibu XL сотуви бошлангани ҳақида хабар берди. Redline линияси услубида ишлаб чиқилган автомобиллар 3 та комплектацияда тақдим этилиб, 334,8 млн сўмдан 374,1 млн сўмгача (ҚҚСсиз) сотилади.

UzAuto Motors янгиланган Chevrolet Malibu XL сотуви бошлангани ҳақида хабар берди. Модель авторизациядан ўтган дилерлик дўконларидагина сотилади.

Нархлар (қўшилган қиймат солиғисиз):

  • Malibu XL 1LT — 334 822 000 сўм;
  • Malibu XL 2LT — 348 215 000 сўм;
  • Malibu XL LTZ — 374 108 000 сўм.

malibu xl, uzauto motors, нархлар

ҚҚС билан ҳисобласа:

  • Malibu XL 1LT — 375 000 640 сўм;
  • Malibu XL 2LT — 390 000 800 сўм
  • Malibu XL LTZ — 419 000 960 сўм.

Malibu XL 237 от кучига эга 2 литр ҳажмли турбо двигатель билан жиҳозланган. Максимал айланиш моменти 350 NM га тенг. Автомобиль трассасида седаннинг ёнилғи тежамкорлиги 100 километрга 6,7 литргача яхшиланган.

malibu xl, uzauto motors, нархлар

Олдидаги транспорт воситасига мослашувчан круиз-контроль FCA ва CIB тизими тўқнашув ҳақида огоҳлантиради ва унинг олдини олади, шунингдек, пиёдаларни аниқлаш тизими PAEB бошқарувда хавфсизликни таъминлайди.

Автомобилнинг янги версияси ён ойналарида қизил чизиқ бор, интерьер ҳам Redline линияси услубида безатилган. Радиатор панжараси қора Chevrolet логотипи билан Black Piano услубида безатилган.

malibu xl, uzauto motors, нархлар

LKA автомобилни ҳаракатланиш қаторида ушлаб туради, LDW йўл чизиғини босганлик ёки ундан чиқиб кетганлик тўғрисида огоҳлантирувчи тизими юзага келиши мумкин бўлган тасодифий йўл-транспорт ҳодисалари хавфи олдини олади.

malibu xl, uzauto motors, нархлар

Автомобилдаги AQS ҳаво сифатини тавсифловчи датчик яқин атрофдаги автомобиллардаги чиқинди газларни аниқлайди ва уларнинг салонга киришига йўл қўймайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.