Ўзбекистонда сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бўлмайди

Улашиш:

Ўзбекистонда сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бўлмайди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жаҳонгир Ширинов конституцияга киритилаётган баъзи ўзгаришлар ҳақида тушунтириш берди.

Унинг сўзларига кўра, энди Ўзбекистонда сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар бўлмайди, уларнинг рўйхати тузилмайди.

«Фақат суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин», деди у.

Бундан ташқари, давлат рамзлари – миллат тимсоли эканидан келиб чиқиб, уларга нисбатан ҳурмат туйғусини кучайтириш ва уларни ҳимоя қилиш мақсадида «давлат рамзлари давлат ҳимоясидадир» деган конституциявий норма ўрнатилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.