/* Kulrang matnlarni biroz to'qroq qilish (kontrastni oshirish) */ .ss_none a, .topmenu ul li a { color: #e0e0e0 !important; /* Och kulrangdan oqroq rangga */ } .about-widget p { color: #ffffff !important; /* Footer matnini to'liq oq qilish */ } .copytext { color: #cccccc !important; } /* Tugmalar fokus bo'lganda aniq ko'rinishi uchun */ a:focus, button:focus { outline: 2px solid #ffff00 !important; outline-offset: 2px; } Давлат ташкилотларида қисқартириш ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берилди » Sangzor.uz — O‘zbekiston yangiliklari va tahliliy maqolalar

Давлат ташкилотларида қисқартириш ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берилди

Улашиш:

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ижтимоий тармоқларда Президент Администрацияси ва давлат ташкилотларида штат бирликлари 50 фоизга қисқартирилаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Унга кўра, мазкур маълумотлар расмий тасдиқланмаган. Давлат идораларида штат бирликларини мақбуллаштириш доимий жараён бўлиб, бу бевосита бир-бирини такрорловчи функцияларни қисқартириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва бюджет маблағларидан тежамкорлик билан фойдаланиш мақсадида амалга оширилади.

«Бу жараённинг аниқ ҳажми ва кўлами тегишли ўрганиш ва таҳлиллардан кейингина маълум бўлади», – дея таъкидлади Асадов.

Шу билан бирга, расмий манбалардан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик, фақат ишончли маълумотларга таяниш сўралди.