Кападзе: У бизни уч очкодан маҳрум қилди

Кападзе: У бизни уч очкодан маҳрум қилди

Кападзе: У бизни уч очкодан маҳрум қилди

Cоcа-Cоlа Суперлигасининг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Олимпик" (2:2) учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қийин учрашув ўтказдик. Биринчи бўлимда камчилик бўлиб қолдик, шунга қарамасдан, шогирдларим яхши ҳаракат қилди. Ҳисобда олдинга чиқиб олдик, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, дуранг қайд этилди. Бу биз учун жуда фойдали ўйин бўлди, чунки ўн киши бўлиб ҳам қандай ҳаракат қилишни ўргандик. Учрашувни таҳлил қиламиз.

Жасур Ҳасанов шу ёшида мастер-класс ўтаб берди. Жасур Ҳасанов катта тажрибага эга ва ҳар доим яхши ўйин кўрсатиб килган. Албатта, ундан ёшлар ўрнак олса бўлади. Ўйиндан аввал унинг ҳаракатларини ўрганганмиз. Аммо Жасурда имконият пайдо бўлса, у бундан фойдаланади. Афсуски, Жасур Ҳасанов бизни уч очкодан маҳрум қилди".


Яндекс.Метрика