Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари билан биргаликда жорий йилнинг 18 март куни Бюро органлари томонидан қонунчилик талаблари асосида ижро хужжатлари бўйича қарздорлик эвазига хатланган, олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилиши белгиланган товар-моддий бойликларни арзонлаштирилган нархларда тезроқ сотиш мақсадида савдо ярмаркалари ташкил қилинди.
- «Бундай ярмарканинг бозор ҳудудида ташкил қилингани, мусодара қилинган мол-мулкларнинг тезроқ реализация бўлишига ёрдам беради» дейди, «Омад супер капитал» МЧЖ рахбари Х.Порсахонов.
Бунда, “Жиззах марказий дехқон бозори”да жойлашган савдо расталаридан жой ҳозирланиб, мол-мулкларнинг халққа арзонлаштирилган нархларда сотилиши йўлга қўйилди.
- «Нархлар жуда қулай ва арзон, энг муҳими ишончли. Мен ишлатилган телефон олишга, яъни кимдир менинг телефонимни ўғрилаб олгансан дейишидан қўрқиб юрардим. Ушбу дўконларда олинган мол-мулкларга тегишли хужжат расмийлаштириб берилиши ишончлидир» - дейди, харидорлардан бири.
Баҳолаш ташкилотлари томонидан қонунчилик асосида экспертизадан ўтказилиб, белгилаб берилган баҳоларда сотилаётган ушбу товарлар, албатта, бозор нархидан анча арзонлиги билан ажралиб туради.
Маълумот ўрнида, ушбу савдо дўконларига Бюро органлари томонидан суд ва ваколатли органлар хужжатлари асосида қарздорлик эвазига хатланган кўчмас мулк, автотранспорт ва махсус техникалардан бошқа барча турдаги мол-мулклар реализация қилиш учун топширилган.
Мазкур мол-мулкларнинг сотилишидан тушган маблағлар биринчи навбатда фуқароларнинг ижро хужжатлари бўйича қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилади ва агарда тушган маблағлар қарздорликдан кўп бўлса, фарқ суммаси фуқарога қайтариб берилади.
Жасур Ҳазратқулов - Мажбурий ижро бюроси
Жиззах вилояти бошқармаси катта инспектори