Алиментдан қарзи сабаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди

Улашиш:

Алиментдан қарзи сабаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди

Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ж.Худайбердиев ҳисобидан ундирувчи С.Нурбекова фойдасига бир нафар фарзанди учун  5.950.000 сўм микдоридаги алимент қарздорлигини тўламай келаётганлигига оид иш мавжуд.

Унда суд ҳужжатларига мувофиқ қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 4-қисмига асосан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Р.Қўшбоқов - Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими давлат ижрочиси 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.