Ёш ҳуқуқшунослар билан учрашув

Улашиш:

Ёш ҳуқуқшунослар билан учрашув

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари Жиззах шаҳридаги юридик техникуми талабалари билан учрашув ўтказдилар. 

Учрашувда, бюро ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун моҳияти, давлат ижрочиларга давлат томонидан яратилган шароитлар ва улар томонидан амалга ошириладиган ижро ҳаракатлари, давлат ижрочиси лавозимига тайинланадиган шахсларга қўйиладиган талаблар, одоб-ахлоқ кодексида белгиланган талаблар юзидан маърузалар қилинди.

Учрашув очиқ мулоқот шаклида олиб борилиб, талабалар томонидан берилган саволларга ходимлар батафсил жавоблар беришди. Қизиқарли ўтган бу каби учрашувларни келгусида янада давом эттиришга келишиб олинди. 

Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилоят бошқармаси

 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.