Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди грант учун 2-та танлов эълон қилди

Улашиш:

 Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” давлат дастури ижросини таъминлашда ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мавзусида давлат гранти учун 1-танлов эълон қилади.

 

Танловда давлат рўйхатидан ўтган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг қуйидаги йўналиш (номинация)лардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

 

  1. Чекка ҳудудлардаги умумий ўрта таълим муассасаларидаги ўқувчиларни умуминсоний ва миллий кадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, жамоа бўлиб ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантириш;
  2. Маҳаллий маҳсулот турларидан келиб чиқиб, аҳолининг соғлом овқатланишига қаратилган тадбирлар ва тавсияларни бериб бориш, аҳолига санитария-гигиена талабларига риоя этиш бўйича зарур кўникмаларни шакллантириш;
  3. Ёши, тана тузилиши, турмуш тарзи ва касалликларга мойиллигидан келиб чиқиб, болалар, катталар ва кексалар учун соғломлаштириш машқлари ва гигиена қоидаларини аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, амалий тадбирларни ташкил этиш;
  4. Чекка ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлдик касаначилик, халқ ҳунармандчилигини ривожлантиришга ҳамда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашга кўмаклашиш;
  5. Олимпия спорт турлари бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб ва совриндор қизлар, аёлларнинг натижалари ҳамда ибратли хаётини маҳалла ва умумтаълим мактабларида кенг тарғиб қилиш;
  6. Оғир аҳволга тушиб қолган ҳамда реоблитация маҳсулотларига эҳтиёжи бўлган ёшлар, хотин-қизларга ижтимоий маслаҳатлар бериш ва реоблитация маҳсулотлари билан таъминлаш;
  7. Китобхонликни кенг оммалаштириш, ёшлар орасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш ва чекка худудлардаги аҳоли ўртасида “Китобсевар миллат” умумммиллий ғоясини тарғиб қилиш ҳамда маҳалла кутубхоналарини ташкил этиш.
  8. Бошланғич синфларда овқатланиш тизимини жорий қилиш муносабати билан таъминотчи, ошпаз ва масъул ходимларнинг ўқитилишида нодавлат нотижорат ташкилотлари ролини кучайтириш.

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

 

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг Жиззах жамоат фонди телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори – 50.000.000
(эллик миллион)
сўмгача

 

Лойиҳаларни амалга ошириш муддати 1 йилгача муддатда бўлиши мумкин.

 

Ҳужжатлар 2023 йил 18-мартдан 18-апрелгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) “Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах вилоят филиали орқали (муҳрланган конвертлар (А4 формат)да юборилади.

Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63 уй, 3 қават, 302-хона.

“Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондига, деб ёзилади.

Лойиҳа ҳужжатлари Фонд томонидан тўғридан-тўғри қўлда қабул қилинмайди.

 

Маълумот учун  https://t.me/fondjizzax телеграм канали орқали танишишингиз мумкин. Телефонлар: (72) 226-04-77,   (93) 301-07-02

 

 

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди “Инсон манфаатлари хар нарсадар устун” мавзусида давлат гранти учун
2-танлов эълон қилади.

 

Танловда давлат рўйхатидан ўтган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтларининг қуйидаги йўналиш (номинация)лардаги лойиҳалари кўриб чиқиш учун қабул қилинади:

 

  1. Маҳаллаларда ўзбек халқи маданиятини белгиловчи тарихий урф-одатлар, анъана ва қадриятларни акс эттирувчи фольклор, драма, куй-қўшиқ ва ансамблларни жонлантириш, аҳоли орасида маданият кунларини ташкил этиш;
  2. Кекса отахон ва онахонларни соғломлаштириш мақсадида уларни мунтазам бадантарбия ва спорт ўйинларига жалб қилиш;
  3. “Машинасиз кун – инсон саломатлиги учун тоза ҳаво” экологик тадбирларини ташкил этиш;
  4. Яшил (муқобил) энергияни ривожлантириш ва атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш борасида давлат ташкилотлари билан ижтимоий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш;
  5. Ногиронлиги бўлган ёшлар ва васийликка олинган ва ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган ёшларга касб-ҳунар ўргатиш ҳамда уларни жамиятга мослашишига ўргатиш;
  6. Жойларда яшил ҳудудларни ташкил этиш ҳамда уни сақлаб қолишда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ролини кучайтириш;
  7. Миллий ва замонавий либослар уйини ташкил этиш орқали миллий қадриятлар ва анъаналар тарғиботини кучайтириш;

 

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

 

  1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг Жиззах жамоат фонди телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
  6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.

 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган маблағ миқдори – 50.000.000
(эллик миллион)
сўмгача

 

Лойиҳаларни амалга ошириш муддати 1 йилгача муддатда бўлиши мумкин.

 

Ҳужжатлар 2023 йил 18-мартдан 18-апрелгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) “Ўзбекистон почтаси” АЖ Жиззах вилоят филиали орқали (муҳрланган конвертлар (А4 формат)да юборилади.

Манзил: Жиззах шаҳар, Ш.Рашидов кўчаси 63 уй, 3 қават, 302-хона.

“Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондига, деб ёзилади.

Лойиҳа ҳужжатлари Фонд томонидан тўғридан-тўғри қўлда қабул қилинмайди.

 

Маълумот учун  https://t.me/fondjizzax телеграм канали орқали танишишингиз мумкин. Телефонлар: (72) 226-04-77,   (93) 301-07-02


2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.