Давлат ижтимоий буюртмаси танлови қайта ўтказиляпти

Улашиш:

 Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди

2021 йилда давлат органларнинг ижтимоий буюртманома лойиҳалари асосида
ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига давлат ижтимоий буюртмаси танловини

ҚАЙТА ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

 

 

Ижтимоий аҳамиятга молик бўлган лойиҳани амалга оширишда давлат ижтимоий буюртмасининг шартлари:

- ижрочи-ташкилот белгиланган тартибда ННТ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши зарур;

- давлат ижтимоий буюртмасини бажариш доирасида амалга оширадиган фаолиятнинг ижрочи-ташкилотнинг уставидаги вазифаларга мувофиқлиги;

- ижрочи-ташкилотда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий, кадрлар ва техник имкониятнинг мавжудлиги;

- ижрочи-ташкилотда ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга ошириш борасидаги тажрибанинг мавжудлиги;

- лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги шартномани сифатли ва ўз вақтида бажариш, уни амалга ошириш вақтида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, амалдаги қонун ҳужжаталарига тўлиқ риоя этиш.

Давлат ижтимоий буюртмаси берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши зарур:

  1. Ариза тақдим этаётган ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг раҳбари имзоси ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
  2. Жамоат фондининг fondngo.uz расмий веб сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат ижтимоий буюртмаси лойиҳаси учун ариза;
  3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
  4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
  5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади.

Ҳужжатлар 2021 йил 25 августидан 28 сентябригача қабул қилинади. Тақдим этилган муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва натижалари эълон қилинади.

Ҳужжатлар «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди» номига «Ўзбекистон почтаси» орқали муҳрланган конвертда (А4 формат) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри Бунёдкор кўчаси 1-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг fondngo.uz расмий веб сайтида танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.