Жиззахда 522 та референдум участкаси тузилди

Улашиш:

Жиззахда 522 та референдум участкаси тузилди

Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи  4-Жиззах округ  комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. 

Унда, 4-Жиззах округ комиссияси раиси, раис ўринбосари, котиби ва аъзолари ҳамда ОАВ ҳодимлари иштирок этди. Мажлисда 4-Жиззах - Референдум округида Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш бўйича референдум участкаларини тузиш масаласи кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Референдуми тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддасига асосан округ комиссияси Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш бўйича референдум участкаларини шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари тақдимномаларидан келиб чиққан ҳолда тузади.

Мажлисда шаҳар ва 12 та туман ҳокимларининг ташкилий-кадрлар гуруҳлари раҳбарлари иштирок етиб, мазкур сайлов участкалари тўғрисида тақдимот қилдилар. 

Якунда Жиззах шаҳри ва 12 та туман ҳудудлари бўйича 522 референдум участкаларини тузиш бўйича қарор қабул қилинди.


4-Жиззах округ комиссияси матбуот маркази

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.