4-Жиззах округ комиссиясининг дастлабки йиғилиши ўтказилди

Улашиш:

4-Жиззах округ комиссиясининг дастлабки йиғилиши ўтказилди

Жиззах вилоятида ҳам шу йилнинг 30 апрель куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси референдумига тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 4-Жиззах округ комиссиясининг биринчи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни 4-Жиззах округ комиссияси раиси Шавкат Шарипов бошқарди.

 

Дастлаб, барча Округ комиссияси аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.    Шундан сўнг, комиссия аъзолари кун тартибидаги ташкилий масалаларни кўриб чиқдилар. Унда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича иш режаси тасдиқланди. Комиссия аъзоларининг вазифалари тақсимланиб, референдумга тайёргарлик кўриш даврида округ сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилик жадвали белгиланди. Округ комиссияси аъзоларининг вазифалар тақсимоти, иш ҳужжатлари номенклатураси, округ комиссияси айрим аъзоларини референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод этиш каби муҳим масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 4-Жиззах округ комиссияси раиси ўринбосари Дилбар Пардаева, комиссия котиби Тўлқин Юнусов ва бошқалар комиссиялар аъзолари учун пойтахтимизда ўтказилган семинар машғулотлари мазмун-моҳияти, календар режада белгиланган ишларни ўз муддатида бажариш, ижро интизомига қатъий риоя этиш, барча ишларда сифат кўрсаткичини таъминлаш сингари масалалар бўйича ҳам атрофлича фикр алмашилди. 

 

Ўзбекистон Республикаси референдумини

 ўтказувчи 4-Жиззах округ комиссияси матбуот маркази

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.