Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига рухсат берилиши мумкин

Улашиш:

Президент букмекерлик фаолиятини қонунийлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузиш бўйича топшириқ берди.

Бу топшириқ Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарорида белгиланган.

Махсус ишчи гуруҳ 2023 йил якунига қадар илғор хориж тажрибаси асосида футболни молиялаштириш тизимини кенгайтиришда букмейкерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Гуруҳни ташкил этишда масъул шахслар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирликлари ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарлари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда букмекерлик 2022 йил баҳорда тақиқланганди. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.