Илон Маск Twitter платформасини сотмоқчи эканини айтди

Улашиш:

Tesla ва SpaceX асосчиси, 2022 йилдан бери Twitter ижтимоий тармоғига раҳбарлик қилаётган Илон Маск, агар мос харидор топса, платформани сотишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у BBC нашрига берган интервьюсида гапирди.

Миллиардернинг фикрича, янги компанияни бошқариш осон эмас.

«Бу шунчаки базм эмас, жуда оғриқли жараён. Лекин бу зерикарли эмас, бу худди аттракционга ўхшайди», деди Маск.

Тадбиркор сўнгги бир неча ой ичида Twitter компаниясидаги вазият стрессли бўлганини таъкидлади, бироқ компанияни сотиб олишни тўғри қарор деб ҳисобламоқда. Маск сўзларига кўра, энди Twitter яхши ишламоқда.

Шунингдек, тадбиркор ижтимоий тармоқдаги ботларни аниқлагач, компанияни сотиб олишга камроқ пул тўламоқчи бўлганини тан олди. Шунингдек, агар унга Twitter учун 44 миллиард доллар таклиф қилинса, сотмаслигини айтди. Бироқ, миллиардернинг таъкидлашича, агар янги харидор ҳақиқатни айтиш ғоясига содиқ бўлса, келишув амалга ошиши мумкин.

Илон Маск Twitter платформасини сотиб олишни 2022 йил 27 октябрда якунлади. Шартнома суммаси 44 миллиард долларни ташкил этди. Тадбиркорнинг ўзи сотиб олиш қарорини инсониятга ёрдам бериш истаги билан изоҳлади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.