AvtoVAZ VAZ-2115 Samara седанини қайта чиқаради(ми)

Улашиш:


Нимани текширамиз


AvtoVAZ яна VAZ-2115 Samara седанларини ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштираётгани ростми?

Ҳаммаси қандай бошланди

Автомобилсозликка ихтисослашган оммавий ахборот воситалари нашрларида россиялик дизайнер томонидан яратилган VAZ-2115 Samara концепцияси  чоп этилди

AvtoVAZ VAZ-2115 Samara седанини қайта чиқаради(ми)

Тақдим этилган тасвирлар ва тавсифга кўра, янги VAZ-2115 Samara 2022-2023 қайта ишланган радиатор панжараси, ўзгартирилган LED бош оптикаси, янгиланган бамперлар ва ўзгартирилган орқа чироқларга эга бўлиши керак эди. 

Тахминларга кўра, янги "Samara" ҳозирги Lada Granta'дан арзонроқ (500 минг рублдан), иложи борича содда бўлиши керак (ҳатто радио магнитафон ҳам бўлмайди) ва бутунлай маҳаллий қисмлардан йиғилиши керак.

Асл ҳақиқат қандай?

Ҳукм: Фейк

AvtoVAZ VAZ-2115 нинг қайта тикланиши ҳақидаги хабарни  сохта деб баҳолади ва рад этди. 

“Албатта, бу айрим кимсаларнинг хаёлий орзуси бўлиши мумкин, бунга бизнинг ҳеч қандай алоқамиз йўқ. Бўлиши ҳам мумкин эмас”, деди AvtoVAZ расмий вакили Сергей Илинский ўз интервьюсида.

Ҳакимжон Фозилов

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.