Жиззах-Зомин автомобиль йўлининг икки четида 1 минг гектар боғ яратилади

Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг махсус ишчи гуруҳи томонидан қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги раҳбари Ҳусниддин Каримов бошчилигидаги вакиллар иштирокида Зомин туманида ўрганиш ишлари олиб борилди.Жиззах-Зомин автомобиль йўлининг икки четида 1 минг гектар боғ яратилади

Гуруҳ аъзолари дастлаб ҳудудда тижорат банклари кредитлари ва тадбиркорлар маблағлари йўналтирилиши натижасида ташкил қилинган мевали боғлар, узумзорлар ҳамда иссиқхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, ҳудудда барпо этилган боғ ва токзорлар, сабзавот майдонларини ташкил этиш учун ажратилган ер майдонларини жойига чиққан ҳолда ўргандилар. Махсус ишчи гуруҳга Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев ва Пешағор маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Бобур Умурзоқовлар томонидан ҳудудда шу вақтга қадар амалга оширилган ишлар (узумчилик ва гулчилик соҳаларида) ҳамда келгусида қилиниши лозим вазифалар  таништириб ўтилди.

Ўз навбатида боғ ва токзорларни ўрганиш давомида вилоятнинг иқлим, тупроқ ва сув шароитидан келиб чиқиб, боғ ва токзорларда қандай кўчат навларининг экилиши юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилиб, амалга ошириладиган ишлар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиладиган бўлди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.