Расман: Умра зиёрати вақтинча тўхтатилди

Улашиш:

Саудия Арабистонида жорий йилги Ҳаж мавсуми бошланиши муносабати билан Умра зиёрати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси хабар берди.

Ассоциация вакилига кўра, жорий йилнинг 5 майидан бошлаб Умра визалари берилиши бир муддатга тўхтатилган.

“Бу мавсумий ва доимий тартиб ҳисобланади. Ҳаж мавсуми тугагач, умра зиёрати янги 1445 ҳижрий йил бошланишига яна тикланади”, дейди Ассоциация вакили.


Тасдиқланмаган хабарларда айтилишича, 15 майдан бошлаб Макка шаҳрига фақат Ҳаж визаси борлар ва Макка шаҳри аҳолиси киритилади.

Шунингдек, барча авиакомпаниялар Қироллик томонидан, 17 майгача Умра зиёратчиларини олиб чиқиб кетишлари шартлиги ҳақида расмий огоҳлантирилган.

Маълумот учун, бироз олдин Саудия Арабистони хавфсизлик хизматининг расмий матбуот котиби 1444 йил Шаввол ойининг 25-куни – 2023 йил 15 майдан эътиборан Маккаи Мукаррамага кириш тўхтатилиши ҳақида эълон қилди. Бундан фақат ҳаж рухсатномасига эга бўлган, Маккада иқомаси (яшаш рухсатномаси) бўлган ва Маккада ишлаш рухсатномасига эга бўлган кишилар мустасно.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.