Жиззахда автомобил ишлаб чиқарувчи янги завод қурилади

Улашиш:

Жиззах вилоятида “BYD Uzbekistan Factory” заводи қурилади, дея хабар бермоқда “Янги Ўзбекистон” нашри.
Гибрид автомобиллар ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур заводни UzAuto ҳамда BYD Auto ҳамкорлигида қуради. ЎзАвтонинг ҳамкор сифатида кўриб чиқиш имконияти бўйича гигант автомобиль ишлаб чиқарувчиси билан 2022 йил февраль ойида келишувга эришилганди.
“BYD Uzbekistan Factory” қўшма заводи негизида BYD автомобиллари ишлаб чиқарилиши жорий йилнинг кузига режалаштирилган.
2023 йил 19 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида “BYD Uzbekistan Factory” муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбалари асосида автомобиллар ишлаб чиқариш заводи қурилишига старт берилганди.
Ишлаб чиқариш майдони 10,6 гектар бўлган “BYD Uzbekistan Factory” заводи Жиззах вилоятидаги “Jizzax Auto” заводи негизида ташкил этилиб, халқаро сифат ва хавфсизлик стандартларига мувофиқ фаолият кўрсатиб, NEV автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича илғор технологияларни жорий этиш имконини беради.
Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати BYD “Chazor” ва “Song Plus” моделларининг биринчи босқичда йиллик 50 мингдан ортиқ NEV автомобилларини ишлаб чиқариш, шунингдек, тўлиқ цикл бўйича автомобиллар ишлаб чиқариш базасини яратиш учун жиҳозланади.
Бу, ўз навбатида, корхонада 2 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратади. Бугунги кунда қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш биноси лойиҳани амалга оширишни бошлашга тўлиқ тайёр.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.