Туркияда ресторан портлади, етти киши ҳалок бўлган

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

30 декабр куни Туркиянинг ғарбидаги Айдин шаҳрида (шу номдаги вилоят маркази) жойлашган ресторанда портлаш юз берди.

Anadolu Ajansı вилоят раҳбарига асосланиб хабар беришича, фожиа оқибатида камида етти инсон ҳаётдан кўз юмган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши жароҳатланган.


Воқеа жойида фавқулодда хизмат ходимлари иш олиб боряпти. Ҳодиса сабаби ва жабрланганлар сонига аниқлик киритилмоқда.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг