Туркияда бино крани қулаб тушиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Улашиш:

Кеча, 30 декабрь куни Туркия ғарбидаги Измир шаҳрида бино крани қулаб тушди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Туркиянинг NTV телеканалига кўра, ҳодиса оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган.

Телекомпания маълумотларига кўра, ҳодиса кўп қаватли меҳмонхона қурилишида содир бўлган.

TRT телеканали қутқарув хизматларидаги манбаларга таяниб хабар беришича, ҳодиса кранни кўтариш бўйича иш олиб борилаётганда, юкка бардош бера олмай, қисман қулаб тушганида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, икки киши жароҳатланган.
2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.