1,6 миллиард сўмлик авторақам сотилди

Улашиш:

Ўзбекистондаги онлайн аукционда 10 777 ZZZ давлат рақами рекорд баҳога — 1 миллиард 560 миллион сўмга сотилди. Бу рақамнинг бошланғич нархи 187,5 миллион сўм бўлиб, якуний баҳоси ундан 8,3 баробар юқори бўлди.

Қоидаларга кўра, харидор беш иш куни ичида тўловни амалга ошириши ва рақамни Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекциясида расмийлаштириши шарт.

Аукцион жараёнида 78,2 миллион сўмлик комиссия тўлови ва 18,75 миллион сўмлик кафолат гарови тўлангани ҳисобга олинса, рақамнинг умумий қиймати 1 миллиард 657 миллион сўмни ташкил қилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.