Бухоро вилояти Жондор туманида Cobalt русумли автомобиль йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимини уриб юборди. Ҳодиса юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий муносабат билдирди.
Унинг сўзларига кўра, воқеа бўйича прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Натижалари бўйича қонуний қарор қабул қилинади", – деди Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни Навоий вилоятида ЙПХ инспектори Жасуржон Муҳаммадов хизмат вақтида автомобил уриши оқибатида вафот этганди. Шунингдек, Фарғона вилоятида Damas ҳайдовчиси маст ҳолда бир нечта фуқарони уриб кетган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Бу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.