Миграция агентлиги Санкт-Петербургдаги ҳодисага изоҳ берди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясига Марказий Осиёдан борган бир гуруҳ меҳнат мигрантлари полиция томонидан калтакланиб ҳибсга олинаётгани ҳақида хабарлар берилди. 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ҳодиса юзасидан баёнот берди. 

Дастлабки ўрганишлардан маълум бўлишича, 2023 йил 19 май куни Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган «Газпром» компаниясига қарашли «Лахта Центр» бизнес маркази қурилиш майдони атрофида норасмий тартибсиз озиқ-овқат бозорини ташкил қилинган ва у жойдан овқат сотиб олган бир неча киши полиция томонидан ҳибсга олинган.

Видеотасвирларда қаршилик кўрсатгани учун куч ишлатилиб ҳибсга олинган киши Ўзбекистон фуқароси эмас ва ушбу ҳолатда бошқа фуқароларга нисбатан куч ишлатилмаган, дейилади хабарда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.