Заправкадаги 50 центлик танга: 3,2 миллион долларлик топилма

Улашиш:

Стив Уитмор – АҚШдаги оддий ёқилғи қуйиш шахобчаси ходими. Кундузги тушумни ҳисоблар экан, унинг кўзи 50 центлик бир тангага тушди. Танганинг ранги ва кўриниши бошқалардан фарқ қиларди. Уитмор буни жиддийга олиб, тангани нумизмат мутахассисларига кўрсатишга қарор қилди.

Тахмин тасдиқланди: бу танга 1964 йилда президент Жон Кеннедининг профили туширилган ҳолда зарб этилган махсус прототип экан. Ушбу танга 90 фоиз кумушдан иборат бўлиб, фақат саноқли нусхада тайёрланган. Айтишларича, у Кеннедининг суиқасд қурбони бўлганидан сўнг, шу йилнинг ўзида зарб этилган. Бу эса уни янада камёб ва тарихий аҳамиятга эга қилади.

Мутахассислар тангани 3,2 миллион долларга баҳолашган.

«Бир чақа бутун бизнесимдан ҳам қиммат бўлиши ақлимга сиғмаяпти», — деди Уитмор омадига ҳали ҳам ишонолмай.

Айни пайтда, Кеннеди тасвирланган тангалар ҳозир ҳам чиқарилади, аммо уларда бу даражадаги тарихий, моддий ва коллекционерлик қиймат йўқ. Уитмор топган нусха эса на фақат нумизматик жавоҳир, балки тарих билан боғлиқ бебаҳо ёдгорликдир.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.