Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди

Улашиш:

Бугун 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтказиладиган Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "E" гуруҳида иштирок этади. Гуруҳда Эрон, Гонконг ва Афғонистон терма жамоалари ўрин олди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жойлашадиган гуруҳ учрашувлари Ўзбекистон майдонларида бўлиб ўтади. Ўйинлар жорий йилнинг 4-12 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Осиё кубоги эса 2024 йилда Қатарда бўлиб ўтади. 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.