Ўзбекистон МТЖнинг ОФК Кубоги саралашидаги рақиблари маълум бўлди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

2023 йилда Хитой майдонларида бўлиб ўтувчи ОФК Кубогининг якуний саралаш босқичига қуръа ташланди.

Ўзбекистонлик ОФК футбол тадбирлари бўлими бошлиғи Аваз Бердиқулов томонидан ўтказилган қуръада Ўзбекистон миллий жамоаси «C» гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда Таиланд, Мальдив ороллари ва Шри Ланка билан баҳс олиб борилади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги саралашидаги учрашувлари Наманган шаҳридаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувлар 8, 11 ва 14 июнь саналарида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг