Юридик ташкилотлар ҳисобидан зарар ундирилмоқда

Юридик ташкилотлар ҳисобидан зарар ундирилмоқда

ФИБ Жиззах туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор МЧЖ ҳисобидан ундирувчи  Ф.Якубова  фойдасига жами 144.000.000 сўм  зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 18.05.2022 йилда келиб тушган эди. 

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли мол мулклар хатловга олингандан сўнг, қарздор МЧЖ белгиланган 144.000.000 сўм зарарни тўлиқ тўлаб берди  ва ижро иши амалда якунланди.

 

Фатхулла Боймирзаев

  давлат ижрочиси