Зарбдор туманида солиқ қарздорлигини ундириш бўйича Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
2024 йил 11 июнь куни Мажбурий ижро бюросининг Зарбдор туман бўлими ижрочилари ва Зарбдор туман солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг 2022 йил 26 ноябрдаги №2-1303-2201/3440 сонли буйруғига асосан фуқаро Н.Ёнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлигини ундириш мақсадида фуқаро яшаб турган Зарбдор тумани Тараққиёт маҳалласида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Ижро ҳаракатлари давомида Мажбурий ижро бюроси ҳисобрақамига 1.8 млн.сўм солиқ қарздорлиги ундирилди.
Бундан ташқари Н.Ё.нинг мол-мулк ва ер солиғидан мавжуд 14.4 млн.сўм солиқ қарзи ҳисобига Зарбдор туман А.Навоий маҳалласидаги яшаб турган уйидаги маиший техникалар хатланди.
Зарбдор тумани “Тоза уруғ” ФХХУда жойлашган "ZARBDOR YUKSALISHI" фермер хўжалигининг 60.9 млн.сўм солиқ қарздорлиги ҳисобига фермер хўжаликнинг қишлоқ хўжалик экинлари хатланди.
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати