Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими, Жиззах вилояти ҳокимлиги “Йилнинг энг фаол журналисти-2023” кўрик-танловини эълон қилади.
Танловга 2023 йилнинг июнь ойидан 2024 йилнинг июнь ойига қадар тайёрланган ижодий ишлар қабул қилинади.
“Йилнинг энг фаол журналисти-2023” танлови қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:
телевидение;
радио;
матбуот;
интернет журналистикаси;
Шунингдек,
“Йил дастурини ёритган энг яхши материал”;
“Йилнинг энг яхши матбуот дизайнери”;
“Йилнинг энг яхши ёш журналисти”;
“Энг яхши матбуот хизмати”;
“Энг яхши монтаж устаси”;
“Энг яхши телеоператор”;
“Энг яхши фотомухбир”.
️Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар электрон кўринишда (камида 5 тадан) telegram (93-003-21-89) орқали қабул қилинади ҳамда унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Муаллиф обьективкаси ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
Муаллифнинг яшаш манзили ва телефон рақамлари.
Ижодий ишларни жорий йилнинг 10-июнь санасига қадар топширишингиз сўралади.
Телефон: 90-229-84-85