Ўзбекистонда ипотека кредитларини кўпроқ кимлар олмоқда?

Улашиш:

Марказий банк 2023 йилнинг 8 ойида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот берди.

Унга кўра, йил бошидан бери 45 965 нафар фуқарога 10,3 триллион сўм ипотека кредитлари берилди. Шундан 1,2 триллион сўм Ўзбекистон Ипотекани қайта молиялаштириш маблағлари, 3,2 триллион сўм банк ўз маблағлари, 5,7 триллион сўм Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

Энг кўп ипотека кредитлари берилган ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри (3 318 млрд сўм) етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринни Тошкент вилояти (836,3 млрд сўм) эгаллаган бўлса, Фарғона вилояти (784,4 млрд сўм) учинчи бўлди. Ипотека кредитларининг энг кам миқдори эса Сирдарё вилоятида (251,7 млрд сўм).

Фото: Марказий банк

Ипотека кредитини олаётган орасида аёллар ва эркаклар улуши қуйидагича:

  • эркаклар — 29 508 нафар (64 фоиз);
  • аёллар — 16 453 нафар (36 фоиз).

Ёш тоифасига кўра, ушбу кредитни кўпроқ 31-50 ёш атрофидаги фуқаролар олмоқда:

  • 18-30 ёш — 8 327 нафар (12 фоиз);
  • 31-50 ёш — 32 134 нафар (70 фоиз);
  • 50 ёшдан юқори — 5 500 нафар (12 фоиз).

2023 йилнинг 8 ойида аҳолига берилган ипотека кредитларининг 55 фоизи (5,7 трлн сўм), бирламчи бозордаги уйларга 45 фоизи (4,5 трлн сўм) иккиламчи бозордаги уйлар учун ажратилган.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.