Абдумалик Халаков «шоу» кўрсатди

Улашиш:

Буэнос-Айрес-2018 ўсмирлар Олимпиадаси чемпиони Абдумалик Халаков Сербияда ўтаётган жаҳон чемпионатида иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Нимчоракфиналда ҳамюртимизга словениялик Тадей Чернога рақиблик қилди.

Ўзининг чиройли техникаси ва ажойиб бокси билан «шоу» кўрсатган Халаков 5:0 ҳисобида устун келиб, мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Энди ҳамюртимизга чоракфиналда россиялик Всеволд Шумков рақиб бўлади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.