ЖЧ U-20. Чорак финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди

Чоп этиш

Аргентинада ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг чорак финал иштирокчилари аниқланди.

1/8 финалда кутилмаганда мезбон Аргентина турнирни тарк этди. Нигерия уларни мусобақадан чиқариб юборди.

Жанубий Корея эса голларга бой баҳсда Эквадорни мағлуб этиб, кейинги босқичда ҳам Осиё шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

1/4 финал жуфтликлари: 

3 июн
Исроил — Бразилия
Колумбия — Италия

4 июн
Жанубий Корея — Нигерия
АҚШ — Уругвай

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлари сўнгги сонияларда Исроилдан гол ўтказиб юбориб, ЖЧ билан хайрлашганди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив