Ушбу фильмда Иккинчи жаҳон уруши йилларида иштирок этган ўзбек қизларининг жанг майдонларида кўрсатган қаҳрамонликлари бош қаҳрамон Жамила образи орқали гавдалантирилади.
Фильм сценарий муаллифлари Бахтиёр Абдуғофур, Игор Костейченко ва Мансур Абдухолиқов, постановкачи режиссор Акбар Бектурдиев, операторлар Ҳусан Алижонов ва Максим Куровский, монтаж устаси Хуршид Алихўжаев, бош продюсер Фирдавс Абдухолиқов.
Фильмда ролларни Айсанем Юсупова, Феруза Саидова, Йигитали Мамажонов, Олег Тактаров, Лапаницин Сергей, Милана Иванова ва бошқалар ижро қилган.