Россияда афсонавий совет боксчиси ҳақидаги фильм яратилди. Суратга олиш жараёнининг бир қисми Ўзбекистонда бўлиб ўтган

Улашиш:

Россияда афсонавий совет боксчиси ҳақидаги “Мистер Нокаут” номли фильм яратилган. Суратга олиш жараёнининг бир қисми Ўзбекистонда бўлиб ўтган ва унда ўзбек актёрлари ҳам иштирок қилган.  

Режиссёр Артём Михалков суратга олган фильмда СССР, Европа чемпиони ва 1964 йилда Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари ғолиби бўлган боксчи Валерий Попенченко ҳақида ҳикоя қилинади.

Унинг урушдан кейинги ёшлик йиллари Тошкентдаги Суворов номидаги билим юртида ўтган. Таниқли спортчи таржимаи ҳолининг айнан шу қисми боис, суратга олиш жойи сифатида Ўзбекистон ҳам танланган.

Фильмда Виктор Хориняк, Сергей Безруков, Никита Григорьев, Инга Оболдина, Сайера Сафари, Виктор Вержбицкий, Ангелина Стречина, Олег Чугунов, Ирина Ромашева ва бошқалар иштирок этган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.