Путиннинг «фавқулодда мурожаати» бўйича хабар тарқалди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Россия президенти Владимир Путиннинг айрим тармоқларда кўрсатилган фавқулодда мурожаати ҳақиқатдан йироқ ва бузғунчиликдир.  Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, мутахассислар аллақачон вазиятни назоратга олган.

Хусусан, Воронеж вилояти аҳолиси хакерлар радиостанцияларни бузиб киришгани ҳақида хабар берган.

Хабарда Украина қўшинларининг чегара ҳудудларига бостириб кириши, ҳарбий ҳолат жорий этилиши, умумий сафарбарлик ва аҳолини Россиянинг ички ҳудудига эвакуация қилиш ҳақида маълумотлар тарқалди. Воронеж вилояти ҳукумати раддия эълон қилди.

Белгород вилоятининг тезкор штаб-квартираси ҳам маълумотни сохта деб атади.

Путиннинг фейк мурожаати «Мир» радиостанцияси орқали янграган. Унинг овозини украиналик хакерлар сохталаштирган бўлиши мумкин.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг