2023-2024 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

2023-2024 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

2023-2024 ўқув йили учун мақсадли қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтига жойлаштирилди.

Абитуриентлар my.uzbmb.uz сайтининг “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул” бўлими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Бунда абитуриентлар фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш имкониятига эга.

Абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига қабул эса 10 июль куни якунланади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.