Абитуриентлар бир вақтда барча таълим шаклини танлаши мумкин бўлади

Улашиш:

Тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имконияти яратилади.

«2022-2023-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги президент қарори лойиҳасида шу нарса кўзда тутилган.

Қарор лойиҳасида белгиланишича, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб:

  • молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари олий таълим муассасалари Кузатув кенгашлари томонидан мустақил белгиланади;
  • давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракт пуллари тўлиқ Давлат буджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
  • абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 15 июнидан 15 июлига қадар (15 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади;
  • бунда, чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июнидан 5 июлига қадар (5 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2022 йил 1 июнгача давом этади.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.