Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 27-моддасига мувофиқ, ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мулкдорларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра, уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги, барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланиши белгиланган.
Аммо, юридик ва жисмоний шахсларга Суд қарорига асосан тўланиши лозим бўлган компенсация пуллари маҳаллий ҳокимликлар томонидан турли сабабларга кўра ўз вақтида тўланиши кечиктиради.
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шуъбаси томонидан Жисмоний ва юридик шахслар фойдасига жорий йилнинг июнь ойи давомида 16 та ижро ҳужжати бўйича 4 миллиард 273 миллион компенсация пуллари тўлиқ ундирилиб берилди.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 22.10.2022 йилдаги Д.Мавлянова фойдасига Маҳаллий ҳокимликдан 793 миллион сўм компенсация ундириш тўғрисидаги ижро варақасига асосан компенсация пуллари тўлиқ ундириб берилди.
Ушбу пуллар ундирувчи фуқаро ва тадбиркорларнинг ўз эҳтиёжлари учун янги бино-иншоотлар қуришларига хизмат қилса ажаб эмас.