“Фориш ва Ғаллаорол туманида 750 Мегаватт қувватга эга қуёш станциялари ишга туширилади” — Шавкат Мирзиёев

Улашиш:

Жиззахлик сайловчилар билан учрашувда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев саноатни ривожлантириш учун барқарор электр энергияси зарурлигини айтди. 

“Бу борада Фориш ва Ғаллаоролда Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари компаниялари билан жами 750 Мегаватт қувватга эга 700 миллион долларлик қуёш станциялари ишга туширилади. Шароф Рашидов туманида Туркия компаниясининг 350 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестисияси ҳисобига 450 Мегаваттли замонавий буғ-газ қурилмаси барпо этилади”, – деди номзод.

Шунингдек, 4,5 минг километр электр тармоқлари ва 1 100 дан ортиқ трансформатор янгиланади.

Шунингдек, номзод ҳар бир вилоятда камида 100 гектар майдонда “Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази”ташкил қилинишини таъкидлади. 

“Ушбу марказ ёшларимиз учун чинакам “лойиҳалар фабрикаси” бўлади ва унга эркин иқтисодий зона мақоми берилади. Ушбу Марказда лойиҳа офислари жойлаштирилиб, ёшлар ғояларини  “тайёр бизнес”га айлантиришга кўмаклашади.

Шунингдек, Марказ ҳудудида саноат зоналари ва “стартап” лойиҳалари учун коворкинг майдончалари бўлади. Туманлардаги жами 210 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарига эса, Марказларнинг филиали мақоми берилади ва уларда “лойиҳа гуруҳ”лари иш юритади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.