Олий суд Тошкент металлургия заводи таъсисчилари орасидан Кипрдаги иккита офшор компанияни чиқариб ташлаган.
Ҳар иккала компания ҳам россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли эди. Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бу бўйича судга мурожаат қилган.
Ғарб қўллаган санкциялардан кейин завод 80 млн. доллар зарар кўрган ва кредитдан катта қарз бўлиб қолган. Заводга 334,5 млн. евро тикилган эди.
Банкротликдан сақлаб қолиш учун Россиянинг "XXI аср халқаро молиявий технологиялари" компаниясидан 1,5 млрд. рубл миқдорида янги қарз олиш таклиф қилинган. Гаровга завод қўйилади.
Бир йил олдин Алишер Усмонов завод улушини сотиб олган эди.