Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори Roodell компанияси Tiggo 7 Pro харидорлари учун мусобақа ташкиллаштирди.
9 июль куни Chery автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори Roodell компанияси Tiggo 7 Pro автомобиль модели эгалари учун кенг кўламли тимбилдинг ташкил қилди. Унутилмас тадбир Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омбори яқинида бўлиб ўтди ва бренд ҳамда унинг мижозлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган With Chery With Love узоқ муддатли лойиҳасининг бир қисмига айланди.
Учрашувда нафақат Тошкентдан, балки Андижон, Бухоро, Гулистон, Денов, Жиззах, Зарафшон, Қамаши, Қарши, Косонсой, Наманган, Самарқанд, Тошкент вилояти, Термиз, Урганч, Учқудуқ, Фарғона, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарлардан ҳам Tiggo 7 Pro автомобиль эгалари қатнашди. Кенг кўламли тимбилдингга 90 та автомобиль эгалари оила аъзолари билан ташриф буюргани маълум бўлди.
Меҳмонларни кутиб олиш пухта ўйланган ва турли кўнгилочар дастурларга бой тадбир асосида ташкил этилди. Tiggo 7 Pro эгалари фотоҳудудда эсдалик учун суратга тушиб, тадбирда иштирок этганлик белгиси сифатида Chery бренди остидаги футболкаларни қўлга киритишди.
Тадбирнинг асосий воқеаси Chery мижозлари учун кенг кўламли тимбилдинг ташкил этилгани бўлди. Меҳмонлар ёдда қоларли мусобақаларда қатнашишга ва ҳатто бунинг учун ғайриоддий либослар ҳамда тасвирларни синаб кўришга таклиф қилинди. Ғолибларни медаллар ва қимматбаҳо совғалар кутаётганди, бу эса уларнинг муваффақияти ва маҳорати рамзи бўлди. Танлов барча иштирокчилар ўзининг жамоавий руҳини, бирдамлигини намойиш этиши ва With Chery With Love лойиҳаси ҳақиқатан ҳам Chery бренди автомобиль эгаларини бир-бирига яқинлаштиришини исботлади.
Тадбирда иштирок этганлар қизиқарли дастур ва дистрибьюторнинг эътиборидан мамнун бўлди. Меҳмонлар ўзини Chery бренди оиласининг бир қисми деб ҳис қилганини таъкидлашди. Барча иштирокчилар тадбир ташкил этилганидан мамнун бўлиб, мижозларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорлик билдиришди.
Меҳмонлар бассейнларда чўмилиш ва Чорвоқ сув омборининг мафтункор манзарасидан баҳраманд бўлиш имконига эга бўлди. Тадбир сўнгида болалар учун кўпикли дискотека ташкил этилди ва бу кечани барча меҳмонлар учун ҳақиқий байрамга айлантирди.
Chery бренди шу тарзда Tiggo 7 Pro автомобиллари эгалари билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида мижозларга ўз ғамхўрлигини намойиш этди. Ушбу тадбир барча иштирокчиларда ёрқин ҳиссиётлар ва ижобий таассуротлар қолдирди.
Tiggo 7 Pro автомобиллари Chery компаниясининг барча расмий дилерлик дўконларида тақдим этилган. Ҳар бир кўнгилли бепул тест-драйв учун рўйхатдан ўтиб, автомобиль бошқарувининг ҳақиқий завқини ҳис қилиши мумкин.