Дониёр Салиев - кумуш медал соҳиби!

Улашиш:

Дониёр Салиев — Паралимпия ўйинларининг кумуш медали соҳиби бўлди

Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида навбатдаги медалига сазовор бўлди. Ҳозиргина якунига етган пара енгил атлетика бўйича Т12 классидаги узунликка сакраш баҳсида Дониёр Салиев кумуш медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз муросасиз баҳсларда 7.16 метр натижа қайд этишга эришди.

Шунинг билан, делегациямиз ҳозиргача жамғарган медаллар 5 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронзага етди.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.