Ўзбек шахматчиси Нодирбек Абдусатторов Синкфилд Кубогида 3-4 ўринларни эгаллади

Чоп этиш

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов АҚШда ўтказилган нуфузли Синкфилд Кубоги турнирида 3-4 ўринларни эгаллаган.  

Ўзбекистонлик шахматчи россиялик гроссмейстер Ян Непомяншнийни мағлуб этган ва франциялик шахматчи Максим Вашье-Лаграв билан учинчи ўринни бўлишган.

Абдусатторов 40 минг доллар мукофот пули олган.

Турнирда биринчи ўринни француз футболчиси Алиреза Фирузжа, АҚШ гроссмейстери Фабиано Каруана эса иккинчи ўринни эгаллаган.

Синкфилд кубоги 2024 Grand Chess Tour (катта шахмат тури)сериясининг бешинчи ва якуний босқичи ҳисобланади. Ўнта гроссмейстер айланма тизим бўйича 350 минг доллар мукофот жамғармасини ўйнаган. Мусобақалар 18-29 август кунлари АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида бўлиб ўтган.

Эслатиб ўтамизки, бу йил Ўзбекистон футбол ва шахмат бўйича нуфузли спорт мусобақаларини ўтказади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив